«Тоттенхэм» бу ярим ҳимоячи учун деярли 150 млн евро сарфлашга тайёр
Лондонда жойлашган «Тоттенхэм» клуби «Ноттингем Форест» жамоасида тўп суриб келаётган ҳужумкор яримҳимоячи Морган Гиббс-Уайтни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, «шпорлар» 26 ёшли англиялик футболчини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Эҳтимолий битим қиймати тахминан 145,8 миллион евро атрофида бўлиши айтилмоқда. Таъкидланишича, Лондон клуби мавсум ўртасида шунчалик катта маблағ сарфлашдан чўчимаяпти.
Қайд этиш жоизки, «Тоттенхэм» Гиббс-Уайтни ўтган йили ҳам ўз таркибига қўшиб олишга уринган эди.
Жорий мавсумда яримҳимоячи Англия премьер-лигасида бешта учрашувда майдонга тушди, бир бор гол урди ва икки марта ҳамжамоадошларига голли пас берди.

Фикрлар