"Тоттенхэм" ёзда Моуриньо истаган трансферларни амалга ошира олмаслиги мумкин. Сабаби...

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз сабаб ёзги трансферлар учун ажратилган бюджетни камайтиради.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, чемпионат тўхтатилгач, “шпорлар”нинг молиявий ҳолати сезиларли ҳисобда ортга кетган. Боиси, улар янги стадион қурилиши учун олинган кредитни тўлашда давом этишлари керак. Шунингдек, стадион номини сотиш масаласида ҳам айтарли таклифлар келмаяпти.

"Тоттенхэм" устози Жозе Моуриньо эса мавсумлар оралиғида жамоанинг ҳимоя ва ҳужум чизиқларини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!