"Тоттенхэм" "Ювентус"нинг икки футболчисини нишонга олди

"Тоттенхэм" клуби қишки трансферлар ойнасида ўз таркибини кучаштириш учун жиддий бел боғлаган. Гарчи клуб режалаштирган кўплаб трансферлар амалга ошмаган бўлса-да, "шпорлар" тўхтамоқчи эмас.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Лондон клуби "Ювентус"дан ярим ҳимоячи Родриго Бентанкур ва қанот ҳужумчиси Деян Кулушевкини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ушбу трансферлар яқин соатлар ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Кулушевски сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида АПЛга кўчиб ўтса, Бентанкур 30 миллион евро эвазига ҳарид қилинади.

"Transfermarkt" порталида Деян Кулушевскининг баҳоси 30 миллион евро этиб белгиланган, худди шу порталда Родриго Бентанкур 25 миллион еврога баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!