"Тоттенхэм" Зиешга қизиқиш билдирмоқда

"Челси" футболчиси Ҳаким Зиеш ёзда клубни тарк этиш мумкин. Унга Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси қизиқмоқда, дея хабар берди "Football Insider" нашри. 

"Шпорлар" келаси мавсум учун жиддий тайёргарликлар кўрмоқчи. Клуб янги мураббий тайинлаш ва йирик трансферлар устида ишламоқда.

Зиешни ПСЖ ҳам ўз таркибига қўшиб олишга уринмоқда. Франция клуби уни қишда ижарага олмоқчи эди, аммо мазкур трансфер амалга ошмади.

Ҳаким учун мавсум ёмон ўтмоқда. У 13 та ўйинда майдонга туширилди ва 1 та голда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!