
"Тоттенхэм"нинг 3-ҳужумчиси ҳам сафдан чиқди
"Тоттенхэм" клуби форварди Стивен Бергвейн жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра 22 ёшли голландиялик футболчи АПЛнинг 29-туридан ўрин олган “Бёрнли”га (1:1) қарши ўйинда жароҳат олган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши номаълум.
Қайд этиш лозимки, айни дамда “шпорлар”нинг 2 та асосий ҳужумчиси – Сон Хин Мин ва Харри Кейн жароҳатидан даволанмоқда.
Бергвейн “Тоттенхэм” сафига жорий қишки трансферлар даврида 30 млн евро эвазига ПСВ клубидан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида 6 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.
Фикрлар