"Тоттенхэм"нинг асосий посбони яна сафга қайтди

  • 17 январь, 2020, 19:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби дарвозабони Уго Льорис жароҳатидан соғайиб, умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли франциялик посбон ўтган йилнинг октябридан буён майдонга тушмай келмоқда. У “Брайтон”га қарши ўйинда майдонга нотўғри қулагани боис тирсагини жароҳатлаб олган эди.

Маълумот учун, Льорис жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 17 та гол ўтказиб юборди.

“Тоттенхэм” ўзининг навбатдаги учрашувини 18 январь куни АПЛ доирасида “Уотфорд”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!