"Тоттенхэм"нинг муҳим футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди

CHERY AUTO

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон тиззасидан жиддий жароҳат олди.

"BBC Sport" хабарига кўра, 28 ёшли футболчининг тиззасидаги олдинги хочсимон бойлами узилган. Яқин кунларда Мэддисон жарроҳлик амалиётидан ўтади ва узоқ муддатли тикланиш жараёнини бошлайди.

Ярим ҳимоячи 2025-2026 йилги мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юбориши мумкин. Маълумот учун, Жеймс Мэддисон яқинда Осиёда "Ньюкасл"га қарши ўтказилган ўртоқдик учрашувида жароҳат олган эди. Футболчи захирадан майдонга тушгач кўп ўтмай замбилда майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Мэддисон "Тоттенхэм" сафида жами 75 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ва 21 та голли узатма берган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!