Тотти: "Рома"дан кетишга мажбур бўлганман"
"Рома" афсонаси Францеско Тотти Рим клубидан кетгани сабабини очиқлади.
"Агар Тоттининг агенти бўлганимда уни "Рома"га юбормаган бўлар эдим, чунки улар тезда сотиб юборган бўлишарди. Барча мени қай тарзда Римни тарк этишга мажбур бўлганимни яхши билади", - дейди Тотти.
Эслатиб ўтамиз, Тотти "Рома" либосида 1993-2017 йиллар мобайнида тўп сурган. Шундан сўнг у клубда 2019 йил июнь ойигача директори лавозимида ишлаган.
Фикрлар