Тотти "Рома"га қайтиши мумкин
“Рома” афсонаси Франческо Тотти “бўрилар” маъмуриятида иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, клуб АҚШлик бизнесмен Дэн Фридкин қўлига ўтгач, Тоттининг яна жамоага қайтиш эҳтимоли пайдо бўлди. Томонлар айни дамда бу борадаги музокараларни фаол олиб боришмоқда.
Франческо римликлар сафида техник директор лавозимида ишлашни режалаштирмоқда. Шундан сўнг у клуб вице-президенти лавозимигача кўтарилишни кўзлаган. Улар ўртасидаги келишув шу ойнинг охиригача имзоланади. Октябрь ойида "Рома" нинг ҳозирги директорлар кенгаши ўз жойини тарк этади.
Фикрлар