"Трабзонспор" иккита "снайпер" олади

Туркиянинг "Трабзонспор" кулби қишки трансфер ойнаси очилишига икки нафар моҳир ҳужумчиларни кўз остига олиб қўйди.

 

Жамоа бош мураббийи "Эвертон" форварди Умар Ниссаени ижара асосида жамоага олиб келмоқчи. Клуб футболчининг 1 йиллик ижараси учун инглизларга 13.5 млн. фунт тўлашга тайёр эканлигини маълум қилган. Аммо "Эвертон" раҳбарияти халича бу таклифга розилик билдиришмаган.

 

Шунингдек жамоа мураббийларштаби 22 учрашувда 17та тўп киритган "Андерлехт" хужумчиси Лукаш Теодорчикни ҳам жамоа сафида кўришдан умидворлар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!