Трамп Инфантино кетса, ФИФА хатога йўл қўйишини огоҳлантирди
АҚШ президенти Дональд Трамп ФИФА раҳбари Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлаб чиқди. Унинг истеъфосини УЕФА, КОНКАКАФ ва ОФК талаб қилаётгани маълум. Трамп ўз фикрларини Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилди.
Трампнинг таъкидлашича, агар ФИФА Инфантино билан йўлларини ажратса, бу ташкилот учун жуда катта хато бўлади.
«Агар Инфантино кетадиган бўлса, жаҳон чемпионатларини ўтказиш ҳеч қачон аввалгидек муваффақиятли ва даромадли бўлмайди», – деб ёзган Оқ уй раҳбари.
Трамп Инфантинони «ажойиб раҳбар» деб атади. Унинг фикрича, АҚШ, Канада ва Мексикада ўтган сўнгги жаҳон чемпионати аввалгиларига нисбатан тўрт баравар муваффақиятли бўлган. Маълумот учун, турнир тарихда илк бор 15 миллиард доллар соф фойда келтиргани қайд этилган.
Инфантино жаҳон чемпионати ўтказиш ҳуқуқини хусусий секторга сотиш ғоясини илгари сурганидан сўнг, УЕФА, КОНКАКАФ ва ОФК ФИФАга нисбатан бойкот эълон қилди. Ушбу конфедерациялар бойкотни фақат Инфантино лавозимдан кетган тақдирда бекор қилишларини маълум қилишган.

Фикрлар