
Тransfermarkt Россия Премьер-лигасидаги футболчиларнинг нархини янгилади. Легионерларимизда ўзгариш борми?
Машҳур Тransfermarkt портали Россия Премьер-лигасидаги футболчиларнинг нархларини янгилади.
Хабарингиз бор, бизнинг 3 ҳамюртимиз Россия чемпионатида ҳаракат қилади. Булар: Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА), Рустам Ашурматов (Рубин) ва Шерзод Эсанов (Акрон)
Эслатиб ўтиш жоиз, Файзуллаевнинг Тransfermarkt порталидаги нархи 8 миллион еврони ташкил қилаётган бўлса, Ашурматовнинг нархи 700 минг евро деб баҳоланаётган эди. Шу билан бирга, Эсановнинг нархи ҳам 300 минг евро деб қўйилган. 19 мартдаги янгиланишидан сўнг ҳар бир футболчимизнинг нархи ўзгаришсиз қолган.
Бир неча кун олдин эса бошқа бир ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг нархи 12 миллион евродан 35 миллион еврога кўтарилган эди.
Маълумот ўрнида, Аббосбек Файзуллаев ва Рустам Ашурматов ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоамиз билан бирга, Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши беллашувлар учун тайёргарлик кўрмоқда.
Фикрлар