Траорега Италиядан харидор чиқди

Яқин кунлар ичида эркин агентга айланидган Адама Траоре фаолиятини А Серия клубида давом эттириши мумкин. 

Таниқли инсайдер Жанлука Ди Марцио берган хабарга кўра, "Милан" испаниялик вингерни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. "Россонерилар" раҳбарияти Траоренинг агенти ҳисобланган Жорде Мендеш билан музокаралар олиб бормоқда. 

Маълумот учун, Адама ўтган мавсум "бўрилар" сафида АПЛнинг 34 ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол ҳамда 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!