Тунисни бошқарган мураббий яна тўртта терма жамоадан таклиф олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Эрве Ренар ҳозир ҳам миллий жамоалар бозорида энг талабгир мутахассислардан бири ҳисобланади. Тунис терма жамоасида қисқа фаолиятдан сўнг француз мураббийига бир вақтнинг ўзида бир нечта федерациядан таклифлар туша бошлагани ҳақида Foot Mercato хабар берди.

Манбаларга кўра, Ренар учун асосий даъвогар сифатида Жанубий Корея кўрилмоқда. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари уни жамоани Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичида тарк этгач истеъфога чиққан Хон Мён Бо ўрнига бош мураббий лавозимига энг асосий номзод деб ҳисобламоқда.

Шунингдек, француз мутахассиси ЖАР ва Сенегал терма жамоалари бош мураббийлиги учун ҳам эҳтимолий номзодлар рўйхатига киритилган. Бундан ташқари, Владимир Петкович жамоани тарк этган тақдирда, Алжир футбол федерацияси ҳам Ренар номзодини кўриб чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Эрве Ренар ўз фаолияти давомида икки марта Африка миллатлар кубогида ғолиб чиққан: 2012 йилда Замбия, 2015 йилда эса Кот-д’Ивуар терма жамоаси билан қитъа чемпиони бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!