Туринда иши юришмаган футболчи

Карло Анчелотти "Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Кекса синьора" асосий таркибида жойини топа олмаётган ярим ҳимоячи учун Анчелотти бегона эмас. У ПСЖ таркибида икки мавсум италиялик мутахассис қўл остида тўп сурган.

Tuttosport нашри маълумотига кўра, Анчелотти "Эвертон" раҳбариятини Рабьони сотиб олиши учун босим уюштиришга ҳам тайёр.

Олдинроқ, "Юве" франциялик футболчи учун харидор излаш ишларини бошлагани хабар қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)