Турки Ал-аш-Шайх: "Бу жангни ташкил қилиш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан"
Турки Ал аш-Шайх Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасида бокс бўйича иккита учрашув ташкил этиш ниятида эканини маълум қилди.
“Мен Бетербиев ва Бивол ўртасидаги жанг натижасини кўрмоқчиман. Кейин эса реванш уюштириш учун бор кучимни ишга соламан", - дея Туркининг сўзларини келтирди talkSPORT портали.
Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Бивол(23-0, 12 KO) ва Артур Бетербиев(20-0, 20 KO) ўртасидаги жанг 12 октябрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Фикрлар