Туркия Суперлигаси. Аббосбек Файзуллаев ассист қайд этган учрашувда “Истанбул Башакшехир” ғалаба қозонди
Туркия суперлигасининг 25-тур беллашувларига старт берилди. Ушбу турда ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётган “Истанбул Башакшухир” ўз уйида “Гёзтепе”ни қабул қилиб ғалаба қозонди. Учрашувнинг 13-дақиқасида айнан Аббоснинг узатмасидан сўнг Али Саҳинер гол уриб, ҳисобни очди. 39-дақиқада меҳмонлар Антунеснинг голидан сўнг мувозанатни тиклади 1:1. 69-ақиқага келиб, захирадан майдонга тушган Иван Брнич гол уриб, истанбулликларга ғалаба келтирди. Ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади ва “Истанбул Башакшехир” ўз ҳисобига 3 очкони ёздириб қўйди.
Фикрлар