Туркия Суперлигаси. Бугун Отабек Шукуров жамоаси мамлакат грандига қарши майдонга тушади

Бугун Туркия Суперлигаси 3-тури доирасидаги навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси Отабек Шукуров ўйнайдиган "Фотиҳ Карагюмрук" мамлакатнинг гранд клубларидан бири "Бешиктош" майдонига сафар уюштиради. Истанбулдаги "Водафон Парк" стадионида бўлиб ўтадиган қизиқарли баҳси Тошкент вақти билан 23:45да бошланади. 

Дастлабки икки турдан кейин "Бешиктош" 4 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. Андреа Пирло бошчилигидаги "Карагюмрук" эса ҳали очко олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!