Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшеҳир" - "Фенербахче": Шомуродов ва Файзуллаев бугун ҳам биргаликда ҳаракат қиладими?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун Туркия Суперлигасининг 15-турида Нури Шахин бошқарувидаги "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Фенербахче"ни қабул қилади. Мазкур беллашув олдидан кўплаб машҳур нашрлар бўлажак баҳс учун ўз тахминий таркибларини эълон қилди. 
 
Сўнгги тўқнашувда жарима зарбасидан супер гол киритган ва стабил голлар уриб, тўпурарлар рўйхатида етакчилардан бири ҳисобланган икки ҳамюртимиз бугун ҳам асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. 
 
Буни машҳур сайтлардан — "Sports Mole", "SportsGambier", "Fotmob", "Footballwhispers" ва бошқа бир қанча нашрлар тасдиқлади. 
 
Эслатиб ўтамиз, бўлажак баҳс бугун Тошкент вақти билан 22:00’да старт олади. 
 
Маълумот ўрнида, ушбу ўйиндан аввал "Фенербахче" турнир жадвалида 32 очко билан 2-ўринда бормоқда ва пешқадам "Галатасарай"дан 4 очко ортда ("Фенербахче" бу турдаги ўз учрашувини бугун ўтказади). "Истанбул Башакшеҳир" эса 14 та турдан сўнг 16 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
06/12/2025 19:52
Сайт ходимларига рахмат.Чампионат асиа дан роса 24 соат олдидасизлар.Сизларда эълон килинган хабарга 24 соат булди.ЧА хамон уйкуда.Ишларинга омад.Укувчиларинг янада купаяверсин.Чарчаманглар.