Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшеҳир" ўз уйида "Фенербахче"дан очко тортиб олди
Туркия Суперлигасининг 15-турида Нури Шахин бошчилигидаги "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида турнир жадвалида 2-ўринда бораётган "Фенербахче" билан куч синашиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 64-дақиқада эса ПСЖнинг собиқ футболчиси Милан Шкриньяр ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 81-дақиқага келиб эса Аббосбек Файзуллаев ўрнига захирадан майдонга тушган Бертуг Йилдирим орадаги фарқни йўққа чиқазди ва жамоасига муҳим очкони тақдим этди.
Маълумот ўрнида, "Башакшеҳир" ушбу беллашувдан сўнг очколар сонини 17 тага етказиб олиб, 9-ўринга чиқиб олди. "Фенербахче" эса 33 очко билан 2-ўринни мустаҳкамлади.
- Турция - Супер Лига
- Regular Season
Истанбул Башакшехир
- Bertuğ Yıldırım 81'
Тугади
1
:
1
06.12.2025 22:00
Фенербахче
- Milan Škriniar 64'



Фикрлар