Туркия Суперлигасида тўпурар ўзгарди
Туркия Суперлигасининг жорий мавсумида тўпурарлар пойгаси анча қизғин тус олмоқда. Ушбу рейтингда "Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов 14 та гол билан узоқ вақт давомида пешқадам бўлиб турди.
Аммо 21‑турдан ўрин олган баҳсда "Трабзонспор" форварди Пол Онуачи "Самсунспор" дарвозасига дублни расмийлаштириб, ҳамюртимизни ортда қолдирди. Айнӣ пайтда Онуччининг ҳисобида 15 та гол мавжуд.
Маълумот учун, бугун "Башакшеҳир" ушбу тур доирасидаги ўйинида "Эйюпспор"га қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан 16:30'да старт олади.
Фикрлар