Туркия Суперлигасининг 22-тур беллашувлари ўз якунига етди.

"Трабзонспор" - "Фенербахче"

Ушбу турда мухлислар бир нечта марказий баҳслар гувоҳи бўлди. Мисол учун, чемпионлик пойгасида қатнашаётган "Трабзонспор" ва "Фенербахче" ўзаро куч синашди. Ўйин мобайнида устунликни рақибга бермаган "Трабзонспор" учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ гол уриб ҳисобни очди. Орадан 9 дақиқа ўтиб, Андерсон Талиска гол уриб, мувозанатни тиклади. 34-дақиқага келиб, Керем Арктуркоглу гол уриб меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ бўлим якунига 2 дақиқа қолганида Паул Онуачу ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлининг дастлабки дақиқаларида "Фенербахче" ҳужум ташкил этди ва Марко Асенсио вазиятни гол билан якунлаб жамоасини иккинчи бор ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар бошқа ўзгармади ва меҳмонлар сафардан муҳим 3 очко билан ортга қайтди.

Image

"Истанбул Башакшехир" - "Бешиктош"

Икки ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётган "Истанбул Башакшехир" жамоаси ушбу турда ўзидан бир поғона юқорида жойлашган "Бешиктош"га қарши майдонга чиқди. Беллашув ҳар икки жамоанинг ҳужумлари остида ўтди. Тўлақонли тенг курашлар остида ўтган ўйиннинг 34-дақиқасига келиб мезбонлар форварди Давье Зельке гол уриб ҳисобни очди. Бироқ жамоанинг қувончи узоққа чўзилмади. Учрашувнинг 43-дақиқасига келиб меҳмонларнинг Жанубий кореялик ҳужумчиси Оҳ Хюн Гю мувозанатни тиклади ва жамоалар танаффусга йўл олди. 59-дақиқага келиб, Оркун Кокчу гол уриб, ҳисобни меҳмонлар фойдасига ўзгартирди. Ўйин якунига 2 дақиқа қолганида захирадан ўйинга қўшилган Бертуғ Йилдирим  ҳисобни тенглаштирди. Бироқ бу гол ўйиндаги сўнггиси бўлмади. Асосий вақтга қўшиб берилган 7-дақиқада Мустафа Ҳекимоглунинг голи "Бешиктош"га ғалаба тақдим этди. Якуний ҳисоб 3:2 ва меҳмонлар 3 очкони илиб кетди.
Image

"Галатасарой" - "Эюпспор"

Ушбу турда Суперлига пешқадами Истанбулнинг "Галатасарой" жамоаси ўз майдонида "Эюпспор"га қарши майдонга чиқди. Баҳсда мезбонлар тезкор гол уришга эришди. 2-дақиқада Юнус Акгун ҳисобни очди. Кейинчалик "Галатасарой"нинг аргентиналик форварди Мауро Икарди рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилиб, хет-трикни расмийлаштирди. 71-дақиқада меҳмонлар вакили Метеҳан Альтунбас орадаги фарқни биттага қисқартирди 4:1. Бироқ мезбонлар гол уришда тўхтамади ва 88-дақиқада Жероме Онгуэне ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Якуний ҳисоб 5:1 ва "Галатасарой" рақибни тор-мор этди.
Image

Тур якунларига кўра, турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди.

Image

23-тур баҳсларига 20 февраль куни старт берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!