Туркия тайёр ғалабани қўлдан чиқарди, Россия мағлуб бўлди, Хорватия ва Португалия ғалаба қозонди

Ҳозиргина “ЖЧ-2022” Европа минтақаси саралашининг 3-туридан ўрин олган бир қатор беллашувлар якунланди.

Жумладан, Португалия терма жамоаси сафарда Люксембург меҳмони бўлди ва 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Меҳмонлар сафида голларни Диогу Жота (45'), Криштиану Роналду (51') ва Жуан Пальинья (80') киритган бўлса, мезбонларнинг ягона жавоб голига Жерсон Родригеш (30') муаллифлик қилди.

Дастлабки икки турни ажойиб ғалабалар билан ўтказган Туркия бу сафар ўз майдонида Латвияни қабул қилди ва очко йўқотди.

Турклар 3:1 ҳисобида ғалаба қозона туриб якунда дуранг натижа қайд этди. Туркия терма жамоаси сафида голларни Кенан Караман (3'), Хакан Чалханоглу (33') ва Бурак Йилмаз (52'), Латвия сафида эса Робертс Савальниекс (35'Ғ, Робертс Улдрикис (58') ва Давис Икауниекс (79') киритди.

Хорватия терма жамоаси ўз майдонида Мальтани қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу куни мезбонларнинг голларига Иван Перишич (62'), Лука Модрич (76') ва Йосип Брекало (90') муаллифлик қилди.

Россия терма жамоаси 3-турда сафарда Словакия меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Милан Шкриньяр (38') ва Роберт Мак (74') томонидан киритилган голлар мезбонларнинг ғалабасини таъминлади. Россиянинг ягона жавоб голини Марио Фернандес (71') киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!