Туркия устози Арданинг голига фикр билдирди
Туркия терма жамоаси мураббийи Винченцо Монтелла "Евро -2024" доирасида Грузия устидан қозонилган ғалабаси ҳақида гапирди.
"Биз жуда хурсандмиз. Айниқса, бу ғалаба менинг туғилган кунимга тўғри келгани ёқимли бўлди. Бизнинг ғалабамиз барча ҳаракатларимизнинг натижаси. Бу ғалабани биринчи навбатда турк халқига бағишлайман. Кейин эса жароҳат туфайли Германияга кела олмаган Энес Унал ва Ўзан Кабакка бағишламоқчиман. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизни янада кучли қилади, биз мухлисларни фаолликни туширмаслигини сўраб қоламиз.
Дастлабки 30 дақиқа тезкор ўйнадик. Фарди Кардиўглу узатмани амалга оширди ва Мерт Мюлдур гол урди. Икки ҳимоячимиз ёрдамида гол урдик. Арданинг голига келсак, таърифга тил ожиз. Керем Актюркоглу эса якуний нуқтани қўйди.
Бу ғалаба ҳаётимдаги энг яхши туғилган кун совғаси бўлди. Энди эса кейинги ўйинларга эътиборимизни қаратамиз", - деди Монтелла.
Эслатиб ўтамиз, Туркия терма жамоаси "Евро-2024" турнири биринчи турида Грузияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Фикрлар