Туркияда супер дарвозабон пайдо бўлди

Англия премьер-лигасининг бирданига тўрт жамоаси – “Ливерпуль”, “Тоттенхэм”, “Лестер” ва “Эвертон” бир пайтнинг ўзида Туркиянинг “Трабзонспор” клуби дарвозабони Угуржон Чақирга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Англия клублари туркиялик посбон учун 18 миллион евродан воз кечишга тайёр. “Трабзонспор” президенти Аҳмад  Оғаўғли  яна икки миллион қўшишни сўраяпти.

Энг қизиғи шундаки, Чақирни чақираётган тўртала жамоа дарвозасини ўта тажрибали ва ишончли дарвозабонлар – Аллисон, Каспер Шмейхель, Жордан Пикфорд ва Уго Льорис қўриқлайди. Улар ўз мамлакатлари терма жамоаларида ҳам биринчи рақамли ҳисобланади.

Кимм билади, балки 24 ёшли Уруржон Чақир улардан ҳақиқатан ҳам зўрдир.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)