Туркиядаги мусобақада теннисчиларимизга тенг келадиган рақиб топилмади!
Туркия ITF таснифига кирувчи "F22 Futures" турнирига мезбонлик қилди. Унда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этди.
Эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида курашга киришган Санжар Файзиев ҳамда Сергей Фомин учун ушбу мусобақа муваффақиятли ўтди ва якунда улар турнирни ғолиб сифатида якунлади. Финалгача 3 ўйин ўтказган спортчиларимиз ҳал қилувчи ўйинда мезбонлар қаршилигини синдира олди.
Умут Аккаоюн ва Мерт Туркерга қарши кечган баҳсда теннисчиларимиз учун осон бўлмади. Илк сетни тай-брэкда ўз фойдасига ҳал қилган вакилларимиз кейингисини рақибга бой берди. Бироқ керакли паллада ўзида куч топа олган Файзиев ва Фомин якунда 7:6(7:4), 3:6, 10:7 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар