Туркиядан келган Балотелли терма жамоа мураббийларини ҳайратга солди
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини узоқ танаффусдан сўнг Марио Балотеллини яна сафга қайтарди.
Манчинининг терма жамоадаги ёрдамчиси Аттилио Ломбардо мураббийлар штаби “Адана Демирспор” клубидан ўқув-машғулот йиғинига етиб келган ҳужумчининг спорт формасидан ҳайратга тушганини айтди.
- Балотелли анча озиб кетибди. Бу коронавирус билан оғригани билан боғлиқми ёки йўқ буниси бизга қоронғу. Мен Мариони кўрмаганимга анча бўлди. У хорижда тўп тепаётгани боис, мунтазам кузатишнинг имкони йўқ. Тўғрисини айтсам, уни бунақа зўр спорт формада келишиниеч ким кутмаган эди. Бу бизни ҳайратга солди, - деди Аттилио Ломбердо.
Италия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиши учун ўтиш баҳсларида қатнашади. Роберто Манчини шогирдлари Шимолий Македония тўсиғидан ўтса, ҳал қилувчи баҳсда Португалия ва Туркия жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.
Фикрлар