Туркиялик футбол таҳлилчиси: "Шомуродовнинг "Башакшеҳир"га ўтиши мавсумнинг энг муҳим трансферларидан бири"
Туркиянинг BeIN SPORTS каналида эфирга узатилган "10 Numara" кўрсатувида футбол таҳлилчиси Угур Мелеке Элдор Шомуродовнинг "Башакшеҳир" клубига ўтиши мавсумнинг энг яхши трансферларидан бири эканини маълум қилди.
"Элдор Шомуродов ҳам табрикланиши лозим. У мавсумнинг энг аъло индивидуал ўйинларидан бирини "Касимпаша"га намойиш этди. Эҳтимол, “Башакшехир” уни тўлиқ сотиб олишини ҳам кузатамиз. Шомуродовнинг бу жамоага ўтиши мавсумнинг энг ёрқин трансферларидан бири бўлди. Клубни табриклайман, шунингдек ёш мураббий Нури Шаҳинни алоҳида табрикламоқчиман."
У ўйин тугагач Шомуродовга муносиб эътироф кўрсатди: “Биз яхши ўйнай олмадик, ўйинимиз паст эди, аммо бахтимизга Элдор каби футболчимиз бор. У катта футболчи. Ростини айтсам, бугун бизни ёлқасида кўтарди."
“Билсангиз, ҳар бир мураббий бундай очиқ-ойдин тан ололмайди”, - деди Мелеке.



Фикрлар