Туркиялик футболчи грандлар эътиборини тортди

Туркия билан биргаликда "Евро-2024"ни ёндирган футболчига гранд клублардан қизиқишлар кундан кунга ошмоқда. 

1999 йил 7 октабрда туғилган, ҳозирда "Фенербаҳче" клуби аъзоси Ферди Кадиоғлу Туркия терма жамоасидаги ўйини билан Еврода барчани ҳайратда қолдирди. Ҳозирда футболчига “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус” ва “Арсенал” клублари қизиқиш билдирмоқда. Ферди фаолияти давомида  дарвозадан бошқа барча позицияларда ўйнаган.

25 ёшли футболчи чап қанот ҳимоячиси сифатида 93 та ўйин ўтказган бўлса, ўнг қанотда 81 та учрашувда иштирок этган. Қанот ярим ҳимоячи бўлиб умумий 38  ўйинда майдонга тушган. Хаттоки, ҳужумкор ярим ҳимоячиси сифатида ҳам 57 та ўйинда ўз жамоасига ёрдам берган.

Эслатиб ўтамиз, Ферди Туркия Суперлигасида умумий фаолияти давомида 146 та ўйинда майдонга тушиб 10,024 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, 11 та гол ва 16 та голга ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!