Турклар “Ливерпуль”ни судга бермоқчи
Туркиянинг энг қудратли клуби “Галатасарой” УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинидан кейин Англия чемпиони “Ливерпуль”ни судга бермоқчи.
Турк клуби бош директори Эрай Язган Лига чемпионлари доирасидаги “Ливерпуль”га қарши ўйиндан кейин клуб судга мурожаат қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
- Ўйиндан кейин биз УЕФА вакилларига шикоят қилдик. Улар текширув ўтказишди. УЕФА вазиятни баҳолайди. Биз юристларимиз билан маслаҳатлашяпмиз. УЕФАга компенсация талаб қилиб даъво киритамиз ва маошлар билан боғлиқ молиявий қийинчиликлар ҳисобга олинишини талаб қиламиз.
Агар талабларимиз қондирилмаса, ҳуқуқий чоралар кўрамиз. Бизнинг энг асосий устуворлигимиз — футболчилар соғлиги. Пул иккинчи даражада. Шунингдек, бу ишда айбдорларни жавобгарликка тортамиз, - деди Язган.
Икки жамоа ўртасидаги учрашувнинг 75-дақиқасида Ноа Ланг майдон четидаги реклама тахтасига урилди ва бармоғини жароҳатлади. Унда қон кетиш бошланди ва у бир муддат майдонда ётди. Кейин уни замбилда майдондан олиб чиқишди. Футболчида бармоқ фалангасининг қисман узилиши кузатилган ва у операция қилинади.
Фикрлар