Туркманистон бош мураббийи: "Хатолар устида ишлаш кераклигини тушуниб етдим"

"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичидан ўрин олган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонни ишончли 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Туркманистон термаси бош мураббийи Мерген Ўразов иштирок этди. 

"Бугун мағлубиятга учрадик. Хатолар устида ишлаш кераклигини тушуниб етдим. Кейинги ўйинларда бор кучимизни бериб, майдонда ғалаба учун курашамиз. 

Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун ғалаба учун кураш олиб боришди. Аммо якунда омад бизга кулиб боқмади. 

Ўзбекистон футбол федерацияси ва ундаги ҳар бир ходимга ташаккур изҳор этаман. Ташкилотчилик бўйича муаммога дуч келмадик. 

Бизда потенциал борлигини кўп айтишмоқда. Аммо имкониятлардан унумли фойдаланишда хатоларга йўл қўймоқдамиз", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!