Турнинг марказий беллашувида ҳисоб очилмади
Ўзбекистон Coca Cola Суперлига 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Шу тариқа, "Насаф" ҳисобидаги очколар 33 та, "Навбаҳор"нинг очколари эса 22 тага етиб, онлайн жадвалда мос равишда 3- ва 7-ўринларни эгаллаб турибди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Комилов сариқ карточка ишлаб олди.
- 90+'
Неъматов бош билан берилган зарбани ушлаб олди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
"Навбаҳор"нинг жарима зарбасидан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
- 86'
Ғайбуллаев сариқ карточка ишлаб олди.
- 83'
Турғунбоевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 81'
Тельяков ўрнига Голишев майдонга тушди.
- 79'
Неъматовдан сейв. Бош билан берилган зарба анча мураккаб траектория олганди.
- 78'
Кенжабоев ўрнига Насруллаев майдонга тушди.
- 75'
Жарима майдонига узатилган тўпни "Навбаҳор" ҳимоячилари қайтаришди.
- 70'
"Насаф"нинг яна бир ҳужуми бесамар якунланди.
- 65'
Ўйин майдон марказида кечмоқда.
- 62'
Ойбек Бозоров ва Марко Станоевич майдонга тушди. Ҳусайн Норчаев ва Акмал Мозговой захирага олинди.
- 59'
Болов ўрнига Маҳмудҳожиев майдонга тушди.
- 57'
Исоқжоновнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 55'
Аббос Ғуломов ўрнига Ислом Исоқжонов майдонга ташланди.
- 48'
Иккинчи бўлимни "Насаф" анча фаол бошлади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 46'
"Навбаҳор" тайм аввалидан ўзгариш амалга оширмоқда. Ислом Рашидхонов ўрнига Эҳсони Панчшанбе майдонга тушди.
- 45'
Танаффус. Ҳакам ҳеч қандай вақт қўшиб бермади.
- 42'
Алиқуловга сариқ карточка кўрсатилди.
- 41'
"Навбаҳор" ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда. "Насаф"нинг кетма-кет ҳужумлари бартараф этилмоқда.
- 39'
Раҳматуллаевнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди.
- 36'
Турғунбоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳужум қилиш навбати "Насаф"да.
- 33'
Жамоалар майдон марказида кураш олиб бормоқда.
- 28'
Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Юсупов ушлаб олди.
- 25'
Раҳматуллаевнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 23'
Абдихолиқов ўзига узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллай олмади.
- 19'
Жаримадан узатилган тўпни Кенжабоев қайтариб юборди.
- 18'
Мозговой Ҳошимовга нисбатан қўполлик ишлатди.
- 16'
Кенжабоевнинг жарима майдонига ёриб киришига ҳимоячилар имкон бермади.
- 12'
"Навбаҳор"нинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 9'
"Навбаҳор" тўпни тез йўқотмоқда. Бу балки дастлабки дақиқалар тактикаси ҳам бўлиши мумкин.
- 6'
"Насаф" тўпни орқа чизиқда назорат қилмоқда.
- 4'
Хусайн Норчаевга тиббий ёрдам зарур, шекилли. Йўқ, ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттирмоқда.
- 3'
"Насаф"нинг жарима майдонига узатган тўпини "Навбаҳор" футболчилари бартараф этишга эришди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.
Фикрлар