Турнинг марказий ўйинида “Бунёдкор” “Насаф”дан устун келди

Ҳозиргина Қаршидаги “Марказий” стадионида Олий лига 18-турида “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда “қалдирғочлар” 34-дақиқада Отабек Шукуров томонидан пенальтидан киритилган ягона гол эвазига сафарда 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари ўз очколари сонини 28 тага етказиб олди ва вақтинча бўлсада, 5-ўринга кўтарилиб олди.

18 август (жума)

Олий лига. 18-тур

19.30 «Насаф» (Қарши) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:1 #Тугади

Гол: Отабек Шукуров(34 пенальтидан)

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов (с), 6.Азизжон Ғаниев(45. Бобир Абдухолиқов 79), 7.Одилжон Ҳамробеков, 15.Шахбоз Эркинов(20. Ислом Кенжабоев 56), 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан, 77.Жасур Ҳасанов(14. Шароф Мухитдинов), 92.Умарбек Эшмуродов,

Захира: 1.Умид Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 14.Шароф Муҳитдинов, 20.Ислом Кенжабоев, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобир Абдухолиқов.

“Бунёдкор”: 32.Суҳробжон Султонов, 3.Исломжон Қобилов, 4.Акром Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов (с), 9.Шаҳзодбек Нурматов(11. Вадим Чемиртан 62), 17.Достонбек Ҳамдамов(30. Хуршид Ғиёсов 82), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 22.Шоҳрух Гадоев, 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов(28. Давронбек Умиров 67).

Захира: 25.Муроджон Зуҳуров, 11.Вадим Чемиртан, 14.Воҳид Шодиев, 15.Фарруҳ Икромов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 28.Давронбек Умиров, 30.Хуршид Ғиёсов,

Огоҳлантиришлар: Гадоев(19), Иброхимов(32), Комилов(42), Эркинов(42),  

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), Ш. Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Б. Хайдаров.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!