"Турон" клуби тожикистонлик ҳимоячи билан расман келишувга эришди

Кеча Sports.uz сайти орқали тожикистонлик ҳимоячи Фирдавс Чакаловнинг "Турон" клубига қўшилгани хусусида хабар бергандик. Бугун клуб матбуот хизмати мазкур ўйинчи билан расман келишувга эришилганлигини эълон қилди.

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган "Турон" клубим ёзги трансферлар вақтида таркибни бир қатор маҳоратли футболчилар билан кучайтиришни мақсад қилган. Хусусан, бугун жамоа таркибига қанот ҳимоячиси, “2020 йилги мавсумда Тожикистон чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси” деб топилган футболчи Фирдавс Чакалов расман “Турон” билан шартномага имзо чекди.

Маълумот учун Фирдавс Чакалов бугунга қадар Мальдив чемпионатининг "Виктория СК", Тожикистон чемпионатининг "Хўжанд" клублари сафида ҳаракат қилган қилган. Шунингдек, иқтидорли ҳимоячи ОФК Кубоги мусобақаси иштирокчиси ҳам ҳисобланади.

"Турон" ПФК жамоаси Фирдавс Чакаловнинг клубимиздаги фаолиятига улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилайди, - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!