"Турон" сафарда ғалабани бой берди. Аммо...
Про лига 9-турдан ўрин олган куннинг охирги ўйини якунланди. Хоразмда "Турон" меҳмон бўлди.
Қизиқарли кечган учрашувда дуранг қайд этилди - 1:1. Аввалига яйпанликлардан Сиёвуш Ҳабибуллоев ҳисобни очган эди. Кейин эса мезбонлардан Азизбек Пирмуҳаммадов мувозанатни тиклаб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
"Турон" ғалабани қўлдан чиқарган бўлса ҳам пешқадамликни сақлаб қолди.
Про лига, 9-тур
Хоразм - Турон 1:1
Голлар: Азизбек Пирмуҳаммадов 75 - Сиёвуш Ҳабибуллоев 7
Фикрлар