"Турон" яна бир сербиялик легионер билан шартнома тузди

Яқинда хабар бериб ўтганимиздек, “Турон” клубига сербиялик легионер Деян Поньевич қўшилганди. У бугун “Машъал”га қарши назорат учрашувида ҳам майдонга тушди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича “Турон” клуби ушбу легионер билан бир йиллик шартнома имзолаган.

1989 йилда таваллуд топган Деян Поньевич ҳимоя чизиғида тўп суради. Унинг охирги клуби Сербиянинг “Бачка Топола” жамоаси ҳисобланади.

Шунингдек, у “Пролетер”, “Марсония 1909”, “Вождовац”, “Одзаки” каби клублар сафида ҳам ҳаракат қилган. “Турон” мураббийлари ушбу легионер орқали ҳимоя чизиғидаги камчиликларни бартараф этишни кўзлашмоқда.

Бундан олдин "Турон" клуби сербиялик яна бир легионер - Синиша Бабич билан ҳам келишувга эришганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!