"Турон" янги футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказади

"Турон" футбол клуби янги мавсумдан Суперлигада қатнашади. 7 март куни "Ўзбекистон" ўйингоҳида мавсумолди тақдимот маросими ташкил этилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Тақдимот маросимида таркибга янги жалб этилган футболчиларни таништирув жараёни, либослар тақдимоти, жамоавий фотосессиялар ўтказилади. Шунингдек, мазкур маросим давомида мураббийлар штаби иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади. Анжуман соат 14:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!