"Турон"да нима гаплар?
Хабарингиз бор, Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги "Турон"нинг асосий таркиб вакиллари Про-лиганинг 2-турида Нукуснинг "Арал Самали" клубига қарши майдонга тушди. Мазкур ўйиндан сўнг футболчиларга икки кунлик қисқа муддатли таътил берилди.
Жамоа аъзолари бугундан клуб қароргоҳида йиғилди ва навбатдаги турга тайёргарликка киришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. "Ўзбекистон" ўйингоҳида ташкил этилган бугунги машғулотларга бош Анвар Бердиев билан биргаликда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Вадим Барнич ва ёрдамчи мураббий Азизхон Исомиддинов бошчилик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Турон" учрашуви 19 март санасига белгиланган. Мазкур ўйин Муборак шаҳридаги "Баҳром Вафоев" стадионида бўлиб ўтади ва UZREPORT TV орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Фикрлар