Тусланувчи, хавфли ва Австриядан ҳам кўриниб турувчи "Альянц Арена" ажойиботлари

Очилганига 19 йил бўлган "Альянц Арена" дунёнинг энг жозибадор стадионларидан бири ҳисобланади. Унинг асосий хусусияти "LED" тизими бўлиб, стадионни узоқ нуқталардан ҳам бемалол кўриш мумкин. 

Аввалига бу ёруғлик бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлди. Ҳайдовчилар бу ранглардан кўзини узолмай, кўп бора йўл-транспорт ҳодисаларига дучор бўлишган. 

"Альянц Арена"нинг ташқи қисмини ташкил этувчи қуруқ ҳаво билан тўлдирилган 2760 та бўлим "шиширилган қайиқ" ёки "автомобил шиналари" деб ҳам аталади. Дастлаб, бу "ёстиқчалар" учта рангда ёритилиши мумкин эди: "Бавария" ўйнаганида қизил, "Мюнхен 1860" ҳаракат қилганида кўк, терма жамоа ёки нейтрал беллашувлар пайтида оқ. 

Экскурсиялар давомида гидлар стадион атрофидаги ёритгичлар синовдан ўтаётган вақтда кўп бахтсиз ҳодисалар бўлгани ҳақида айтишган. "Альянц Арена" автомагистрал кесишмаларга яқин жойлашгани ва ғайриоддий порлаб тургани боис ҳайдовчиларни чалғитган. Бироқ расмий статистик маълумотлар ва кўрилган чоралар борасида тасдиқланган бирор информация йўқ. 

2006 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин арена анча ўзгарди ва янада қизиқарли тусга кирди. Стадион ўзининг 10 йиллиги арафасида бутунлай дунё мўжизасига айланди. Унинг бутун юзаси динамик ёруғлик дисплейи билан жиҳозланган. 

Стадион умумий ёритиб берадиган майдон 26 минг квадрат метр. Энг нозик ранг комбинациялари билан ёритиладиган аренани тиниқ тунларда Австриянинг Алп тоғларидан ҳам, яъни 75 километр узоқликдаги масофадан кўриш мумкин. 



Стадионга тахминан 6500 та "Philips" ёритгичлари ўрнатилган ва ҳаммаси бўлиб 45 тонна материал ишлатилган. Янги ёритгичлар 60 фоиз энергияни тежаши таъкидланади. 

2022 йилда энергитик инқироз туфайли "Бавария" стадионини ёритиш муддати қисқартирилди. Илгари қуёш ботганидан кейин "Альянц" Арена" 6 соат давомида қизил ва оқ рангда ёритилган. Ҳозир эса бу вақт 2-3 соатни ташкил этади. 

Арена мунтазам равишда ташқи кўринишини ўзгартиради. Турли вазиятларни ўз ранглари билан "нишонлайди". Стадионда исталган тасвирни кўришингиз мумкин. Тизим тўлиқ рақамлаштирилган. "Бавария" клуби ўз либосларини ҳам шу йўл билан тақдим этади, янги келганларни кутиб олади ва ҳатто афсоналар билан хайрлашади. 

"Раҳмат Франц" - Беккебауэрнинг ўлимидан сўнг. 



Йирик турнирлар вақтида арена Германия байроғи рангларини акс эттирган. "Евро-2024" учун ариза топширилган вақтда эса байроқ Европа Иттифоқи рамзи билан бирлаштирилди. 



Стадионда бошқа давлат байроқлари ҳам вақти-вақти билан пайдо бўлади. Мисол учун, қизил ва оқ ранглар Хорватиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши шарафига акс эттирилган. Бундан ташқари, АҚШ байроғи тўртинчи июлда ёки "Альянц Арена"да НФЛ ўйинлари муносабати билан пайдо бўлади. 



Яна кўп ҳолларда ранглар ўзгаради: 

Яшил - Авлиё Патрик куни шарафига



Бинафшаранг - Халқаро ногиронлар кунида 



Пушти - кўкрак бези саратонини текшириш учун эслатма



Апельсин ранг - Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кун учун 



Фируза ранг - "Евро-2020" вақтида



Рождество вақтида стадион ажойиб совғага айланди 



LED тизими стадион ичида ҳам мавжуд ва у голлардан сўнг стадион бўйлаб ўз ёғдусини сочади. Бу тизим байрамларни яна ҳам безайди, дея оламиз. Бугун айнан мана шу ўйингоҳда Германия ҳамда Шотландия терма жамоалари ўртасидаги "Евро-2024" очилиш баҳси бўлиб ўтади. 

https://youtu.be/J00sJl7GkUM


                                                                       

 

КАРИМ Худайқулов тайёрлади 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!