Тухель 16 ёшли футболчини Англия терма жамоасига чақирмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Арсенал» клубида ўйнайдиган 16 ёшли ярим ҳимоячи Макс Доуман УЕФА Миллатлар лигасидаги бўлажак учрашувлар олдидан Англия терма жамоаси таркибига чақирилиши мумкин.

The Sun хабар беришича, Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель беш нафар футболчининг сафдан чиқиши ортидан Доуманни таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ Деклан Райс, Коул Палмер, Маркус Рэшфорд, Кобби Майну ва Тино Ливраменто Англия терма жамоаси таркибидан чиқиб кетган эди. Уларнинг ўрнига Морган Гиббс-Уайт ва Жеймс Гарнер жамоага қўшилди.

Манба маълумотига кўра, футболчиларнинг оммавий равишда сафдан чиқишидан олдинёқ Тухель Англиянинг энг иқтидорли ёш футболчиларини кузатишга қарор қилган. Энди у 16 ёшли Доуманга ҳам имконият бериш масаласини кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!