Тухель "Бавария"да қолишга рози
Томас Тухель "Бавария" билан хайрлашганидан хабарингиз бор. Мураббий мавсум сўнггида клубни тарк этиши борасида расмий баёнот берганди. Энди унинг фикри ўзгарди.
"Sky Sports"га кўра, сўнгги пайтлар раҳбарият янги мураббий борасида муҳокамаларни давом эттирмоқда. У ерда тилга олинаётган номлар Эрик тен Хаг ва Хулен Лопетегидир. Шу билан бирга, ичкаридаги айрим инсонлар Тухелнинг қолишига қарши эмас. Сабаби, клуб "Реал"га қарши ўйинда ҳали ҳам топ даражада эканлигини кўрсата олди. 50 ёшли мутахассиснинг ўзи ҳам Германияда ишини давом эттиришга рози.
Аммо манбанинг қайд этишича, Томаснинг қолиш эҳтимоли жуда паст, чунки буни ҳамма хоҳлаётгани йўқ ва асосий номзод барибир "Манчестер Юнайтед" устози бўлиб қолмоқда.
Тухель "Бавария"ни тарк этгач, тезроқ мураббийлик постига қайтишга ҳаракат қилади. У Англияга кўчиб ўтиши ҳам мумкин. Айнан Тен Хагнинг келажаги номаълум бўлиб турибди.
Фикрлар