Тухель "Бавария"дан кетадими? Клуб бош директори бу саволга жавоб берди

"Бавария" бош директори Ян-Кристиан Дрезен жамоанинг сўнгги пайтлардаги ёмон натижалари фонида германиялик мутахассис Томас Тухелни бош мураббийликдан истеъфога чиқарилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Bild нашри хабарига кўра, жамоа мухлиси Дрезен машинада тўхтаб турган вақтда у билан мулоқот қила олган. Мухлис футбол расмийсидан Тухель клубни тарк этадими, деб сўраганида, Дрезен дастлаб жилмайиб қўйди. "Бавария" мухлиси ўз саволига тўлиқ жиддий жавоб олмоқчи эканини таъкидлади, шундан сўнг Дрезен: "Кўрамиз" деб жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда “Бавария” Тухелни ишдан бўшатиб, унинг ўрнига “Реал” собиқ устози Зинедин Зидан ёки “Манчестер Юнайтед” собиқ устози Оле-Гуннар Сулшерни тайинлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!