Тухель -

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти жамоа бошқарувига Томас Тухелни таклиф қилмоқчи.

Bild нашри тарқатган хабарга қараганда ушбу мутахассис номзодини клуб бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге, клуб президенти Ули Хенесс ва амалдаги бош мураббий Юпп Хайнкеслар қўллаб-қувватлашмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 72 ёшли мутахассис жорий мавсум якунлангач немис гранди бош мураббийлигидан кетади ва айнан шундан сўнг Тухель “Бавария” бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.

Таъкидлаш керакки 44 ёшли германиялик мутахассис бундан аввалроқ "Шальке", "Бавария", "Вольфсбург", "Штуттгарт" ва "Севилья" каби жамоалар таклифини рад этган эди. Ўшанда Тухель янада кучлироқ жамоалардан таклифлар бўлишини кутаётганини айтган эди.