Тухель "Байер"га қарши ўйин олдидан: "Тўқнашув ўта муҳим аҳамиятга эга, аммо Леверкузенга ғалаба учун борамиз!"

Бугун 22:30 да Германия Бундеслигаси учун асосий даъвогар сифатида кўриб келинаётган "Байер" ва "Бавария" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Аҳамиятлиси, Леверкузен клуби анчадан бери мағлубиятсиз сериясини давом эттириб келяпти. 

Мазкур баҳс олдидан мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Байер"нинг узоқ давом этиб келаётган мағлубиятсиз серияси ажойиб. Аммо биз билан орадаги тафовут атиги 2 очко. 

Мавсум энди авж палласига келмоқда. Шунга қарамай, мазкур тўқнашув ўта муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли, барча яхши томонларимизни кўрсата олишимиз лозим. Леверкузенга ғалаба учун борамиз!

Алонсо - "Байер"нинг устуни. У таркибни ажойиб шакллантирган, бунда унинг имзоси яққол сезилиб турибди. Унинг ишини алоҳида эътироф этиш даркор. 

Одатда, Рожер Федерерга қарши кортга чиқилганда, унинг нафис ва гўзал ўйини сабаб нейтрал мухлислар Рожерга мухлислик қилишади. Ҳозир бизда ҳам худди шундай ҳолат ва бу бизнинг ғалаба қозонишимизни янада мураккаблаштиради", - деди германиялик мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!