Тухель: Ҳар бир клуб шу футболчини орзу қилади

“Челси” бош мураббийи “Тоттенхэм” билан ўйинда ғалабага муносиб ҳисса қўшган Нголо Кантени мақтади.

- У зўр ўйинчи. Агар қўл остингизда Нголо бўлса, бошқа клублар қидираётган футболчига эга ҳисобланасиз. У майдон марказида жамоа учун керакли барча хислатлар – тезлик, шиддат, тўпни олиб қўйиш, маҳорат, тўпни ушлаб туриш ва ҳатто гол уриш қобилиятига эга.

Мен буни ҳар куни машғулотларда кўраман, шунга қарамай, унинг зўрлигини тасаввур қилиш қийин. У тўп учун курашда хато қилмайди. У машғулотда ҳам, ўйинда ҳам тўп бор жойда пайдо бўлади. Нголо ажойиб йигит.

У фантистик футболчи. Бошқа бирон нима дейишим қийин, - деди Томас Тухель.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию