Тухель: Ҳарри Кейнга раҳмим келиб кетди

“Бавария” бош мураббийи Томас Тухель жамоаси Германия Суперкубогида “Лейпциг”дан 0:3 ҳисобида енгилган учрашувдан кейин дебютини ўтказган Ҳарри Кейн олдида уялиб қолганини яширмади.

- Ҳарри Кейнга раҳмим келиб кетди. Балки у бизни тўрт ҳафта давомида бирор марта машғулот ўтказмабди, деб ўйлагандир. Бугунги иштирокимизнинг нималар қилмоқчи бўлганимиз билан умуман алоқаси йўқ.

Ҳарри тунги соат 3 ёки тўртта ухлашга ётган эди. Биз ундан кўп нарса ўрганишимиз керак. Лекин у биздан ўрнак олмасин.

Кейн бизга бу  ҳолатдан чиқиб олишимиз учун ёрдам беради. У ўйнашни истади ва бунга тайёр эди. Биз унга бир неча дақиқа бердик, - деди Томас Тухель.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!