Тухель: "Истеъфо қароридан сўнг клуб ичида эркинлик юзага келади"
"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель клубни тарк этиш қарори ҳақида гапирди.
"Мен фақат қониқарсиз натижаларни олдимиздаги муаммо, деб ҳисобламайман. Шунга қарамай, менда масъулият бор ва буни ўз зиммамга олганимдан хурсандман.
Ишончим комил, жамоанинг ривожланиши ва ўйинимиз мени қониқтирмаяпти. Ғояларимни, қарашларимни жамоада ҳамма яхши тушунган, деб ўйлайман.
Мавсум охирида клубни тарк этишга қарор қилдим. Бу эса икки томон учун ҳам аниқ режалар тузишга ёрдам беради. Бундан сўнг клуб ичида эркинлик юзага келади.
Раҳбарият билан суҳбат қисқа ва нормал ўтди. Бунга профессионал томондан қарайман ҳамда ишимни аввалгидек куч билан бажаришда давом этаман", - деди германиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, Тухель бошчилигидаги "Бавария" айни пайт Бундеслигада 50 очко билан 2-ўринда кетмоқда. 1-поғонани банд этган "Байер" ҳисобида эса 58 очко мавжуд.
Фикрлар