Тухель норозилик билдирди
“Челси” таркибида катта ўзгаришлар бўлди. Хусусан, Томас Тухель жамоага Раҳим Стерлинг, Калиду Кулибалини жалб қилди.
Кетганлар ҳам бор. Антонио Рюдигер, Ромелу Лукаку ва Андреас Кристенсен “аристократлар” сафини тарк этди.
Трансферлар ойнаси якунлангунича қадар Сесар Аспиликуэта, Маркос Алонсо, Ҳаким Зиеш ва Тимо Вернер кетиши кутилмоқда.
Қўлдан чиқарилган трансферлар сифатида Натан Аке, Рафинья ва Жюль Кундени келтириш мумкин.
Тухель клуб президенти Тодд Белига трансфер сиёсати бўйича норозилик билдирди. Шундан сўнг, клуб хўжайини яна тўртта трансферга пул берадиган бўлди.
Томас Тухель, иккита қанот ва битта марказ ҳимоячиси ва тўпурар ҳужумчи олишни талаб қиляпти.
Фикрлар