Тухель ўрнига келадиган мураббий аниқ бўлиб бормоқда
Ральф Рангник Томас Тухель ўрнини эгаллаш учун асосий номзод.
"Sky Sports Deutschland" хабарига кўра, "Бавария" янги бош мураббий борасида бир қарорга келган. Мюнхен клуби Рангникни тайинламоқчи.
Австрия терма жамоаси бош мураббийи айни дамда "Бавария" раҳбарияти, жумладан, фахрий президенти Ули Хёнесснинг севимли мутахассиси ҳисобланади. Мюнхенликлар Рангникка 2027 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишга рози.
Фикрлар