Тухель Палмерни Жаҳон чемпионатига нега чақирмаганини тушунтирди
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ҳужумкор ярим ҳимоячи Коул Палмернинг Жаҳон чемпионати учун қайдномага киритилмаганига изоҳ берди.
Немис мутахассиси танлаган таркиб кенг муҳокамаларга сабаб бўлди ва энг баҳсли қарорлардан бири "Челси" юлдузининг чақирилмагани бўлди.
"Палмер ҳозир клубида энг яхши даврини ўтказмаяпти. У аввалги мавсумлардаги каби "Челси" учун муҳим ва таъсирли футболчи эмас.
Терма жамоада ҳам у шундай даражада ўзини кўрсата олмадики, биз уни ҳар қандай ҳолатда ҳам чақиришимиз керак бўлсин. Бу — реаллик.
Коул бир неча марта жароҳат сабаб сафдан чиққан. Уни таркибга қўшиш учун кўплаб сабаблар топиш мумкин. У характер жиҳатидан ҳал қилувчи паллаларда ўзини кўрсата олади, аммо бунинг учун яхши спорт формасида бўлиш керак.
Мен футболчиларни фақат номи учун чақирмайман. Қийин қарор қабул қилиб, кимнидир чақирмаслик яхшироқ", — деди Тухель.
Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватия, Гана ва Панама билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Фикрлар